...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия Европа Иттифоқига эмас ШҲТга қўшилади?!


10:55, 21.11.2016 Олам
 4 857

Туркия раҳбари Европа Иттифоқи билан келиша олмаётганлигига ишора қилди.

Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистондан қайтаётган вақтида Туркия Европа Иттифоқига эмас, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига ҳам қўшилиши мумкинлигига ишора қилди, деб ёзмоқда “Sabah” газетаси.
 
“Брексит кенгайиши мумкин, бундай гумонлар Франция ва Италияда тарқалган. Демакки, Туркия ҳавотирланмаса ҳам бўлади. Нега Туркия ШҲТ аъзоси бўлиши мумкин эмас?”, дейди Эрдўған журналистларга берган интервьюсида.
 
Эрдўғаннинг айтишича, бу масалада Туркия раҳбари Россия ва Қозоғистон президентлари билан муҳокама ўтказган. Ражаб Тойиб Эрдўған Россия билан муносабат “жуда аъло” даражага етмаганини маълум қилди. Яқинда олий даражадаги учрашувлар ўтказилиши кутилмоқда. 5-6 декабрь кунлари Ражаб Тойиб Эрдўған Россияга ташриф уюштиради. 2017 йилнинг биринчи чорагида эса Россия-Туркия ўртасида олий даражадаги Кенгаш ўтказилиши белгиланган.
 
Туркия кўп йиллардан буён ЕИга кириш борасида муҳокамалар ўтказиб келади. 2016 йил баҳорида ЕИ етакчилари Анқара Европага мигрантлар келишини қисқартиришга рози бўлган тақдирда, келишув имзоланишини маълум қилишганди.
 
Айтиш керакки, ноябрь ойи бошида Еврокомиссия Туркияда сўз эркинлиги, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги масаласида жиддий муаммолар борлиги ҳақидаги ҳужжатни тақдим этди. Анқара эса Туркиянинг ЕИ билан алоқаларни давом эттириш борасидаги масалани референдумга қўйишини маълум қилди.
Дурдона Расулова

Теглар:Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Европа Иттифоқи ШҲТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!