...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия арман геноциди юзасидан муносабат билдирди


18:16, 23.02.2018 Олам
 4 264

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги геноцид масаласида маъсулиятли бўлиш кераклигини таъкидлади.

Аввалроқ, Нидерландия Парламенти 1915 йилги воқеаларни арман геноциди деб тан олгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Нидерландия парламентининг Вакиллар палатаси арман геноцидини тан олганидан кейин Нидерландиянинг вақтинчалик ишончли вакили Эрик Вестстрат Туркия Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди, деб хабар бермоқда “Anadolu” ахборот агентлиги.
 
Анқара қаътият билан Нидерландия Вакиллар палатасининг 1915 йилдаги воқеаларни арман геноциди деб тан олишини қоралади.
 
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ўз вақтида серб геноцидини тан олмаган Европа мамлакатининг ушбу қарорини йўл қўйиб бўлмайдиган ҳодиса, деб ҳисобламоқда.
 
“Бу адолатсиз қарор тарихий ҳақиқатларга зид ва ҳеч қандай ҳуқуқий кучга эга эмас.
 
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Туркиянинг позицияси асосли эканлигини тасдиқламоқда”, дейди Туркия ТИВ.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия геноцид Нидерландия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!