...
МЕНЮ
ONLINE TV

Турк ҳаво йўллари самолёти Венада фавқулодда қўндирилди...


18:30, 09.10.2017 Олам
 1 878

Дастлабки маълумотга кўра, ёнғин самолётнинг юк бўлмасида содир бўлган.

Турк ҳаво йўллари авиакомпаниясининг самолёти бугун, 9 октябрь куни Австрия пойтахти Вена шаҳридаги аэропортга фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда “Airporthaber.com” нашри хабар бермоқда.
 
Турк ҳаво йўлларига тегишли бўлган йўловчи самолёт Истамбулдаги Сабиҳа Гўкчан (Sabiha Gökçen) халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилган бўлган. У Бельгия пойтахти Брюссель томон парвозни амалга ошираётган эди.
 
Самолёт ҳавога кўтарилгач, унда техник носозлик кузатилган, аниқроғи унинг бортида тутун пайдо бўлган. Шундан сўнг кислород ниқоблари автоматик равишда ишга тушган. Йўловчиларда бироз саросима кузатилган.
 
Юзага келган носозлик сабаб самолёт учувчилари фавқулодда қўнишни амалга оширишга қарор қилишган.
 
Дастлабки маълумотга кўра, ёнғин самолётнинг юк бўлмасида содир бўлган.
 
Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Туркия Турк ҳаво йўллари Вена Техник носозлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!