...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тунис саҳроларида 120 миллион йиллик тимсоҳ қолдиқлари топилди


11:48, 14.01.2016 Олам
 3 164

Тош ҳолатида қотиб қолган тимсоҳнинг бош қисми Италиянинг Болонья университети олими Федерико Фанти томонидан топилган.

Африканинг Тунис саҳроларида ер юзида қачонлардир яшаган денгиз тимсоҳининг қолдиқлари топилди. Бу ҳақда “hindi.sputniknews.com” нашри хабар бермоқда.

Палеонтологлар ушбу жонзотлар тириклигида узунлиги бир неча метрни, оғирлиги эса 3 тоннани ташкил этган бўлганини тахмин қилишмоқда.

Янги топилмага “Machimosaurus rex” деб ном берилди. Тимсоҳнинг тана қисмлари бўлакларга ажраб кетганига қарамай, у ҳақида керакли маълумотларни олиш мумкин. Олимлар бу 120 миллион йил аввал яшаган, Макимозаврлар туркумига кирувчи қирилиб кетган денгиз гигант тимсоҳи эканини аниқлашди. Ушбу тимсоҳлар бутун умрини денгиз остида ўтказган.

Тош ҳолатида қотиб қолган тимсоҳнинг бош қисми Италиянинг Болонья университети олими Федерико Фанти томонидан топилган. Тимсоҳнинг бош қисмида унинг катта ва ўткир, аммо унча узун бўлмаган тишларининг деярли барчаси сақланиб қолган. Уларни тадқиқ қилиш жараёнида Фанти ушбу тимсоҳнинг қадимги денгиз жониворлари билан озиқланганини аниқлади.

“Ушбу тимсоҳ жуда кучли жонивор. У ўлжасини бир ҳамланинг ўзидаёқ ўлдира олганига ишончим комил.  У денгизга яқин келган жониворларни ҳам, денгиз ости жониворларини ҳам паққос туширган бўлса керак”, – дейди Фанти.

Қазилма ишлари давом этмоқда. Олимлар топилмадан узоқ бўлмаган масофада унинг бошқа тана қсмларини ҳам топиш умидидалар.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, бу каби тимсоҳлар бундан 110 миллион йил илгари яшаган. Уларнинг узунлиги 12 метргача, оғирлиги эса 8 тоннагача етган. 

Теглар:Африка Тунис Тимсоҳ Machimosaurus rex 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!