...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиядаги навбатдаги портлаш 5 кишининг умрига зомин бўлди


12:40, 14.01.2016 Олам
 4 115

Портлаш қурбонлари орасида ёш болали аёл ҳам бор эди.

Туркиянинг Чинар шаҳри Диярбакир провинциясидаги полиция участкаси ёнида бомба ўрнатилган автомобиль портлади. Бу ҳақда “gordonua.com”  нашри маълумот бермоқда.

Кучли портлаш натижасида  киши ҳалок бўлган. Улар орасида ёш болали аёл ҳам бор эди. Уч киши портлаш оқибатида қулаб тушган бир қаватли уйнинг тагида қолиб кетгани туфайли вафот этган. 39 киши турли тан жароҳатар билан касалхонага етказилган. Туркия полицияси портлаш террористик ташкилотнинг иши деб гумон қилмоқда. Бошқа маълумотларга кўра, бу туркиядаги курдларнинг иши бўлиши ҳам мумкин.

12 январь куни ҳам Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган энг йирик сайёҳлик марказларидан бири саналмиш Султонаҳмад майдонида кучли портлаш рўй берган эди. Оқибатда 10 киши воқеа жойида вафот этиб, 15 киши жароҳатланганди. Қурбонларнинг 9 таси Германия фуқаролари бўлгани ҳақида хабар берилди. 

Теглар:Туркия Чинар шаҳри Диярбакир Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!