...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тўйи куни сувга ғарқ бўлган келиннинг чўкиб кетишига нима сабаб бўлгани аниқланди


17:38, 04.07.2016 Олам
 9 732

Тўй маросими иштирокчилари қирғоқнинг бир томонидан бошқа томонга сузиб ўтаётганида, уларнинг кўпчилиги маст аҳволда бўлган.

Аввалроқ, 2 июль, шанба куни Москва вилоятида жойлашган Клязьминск сув омбори яқинида тўйи бўлаётган келинчак  сувга ғарқ бўлиб, вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 4 июль куни аёлнинг нима сабабдан сувга чўкиб кетгани аниқланди
 
Маълумотларга қараганда, келин ва унинг бошқа меҳмонлари қирғоқнинг бир томонидан кейинги томонига сузиб ўтмоқчи бўлишган. Айни вазиятда эса улардан баъзилари маст бўлган. Келин эса нариги қирғоққа сузиб ўтиш вақтида карахт ҳолатда бўлган ва узоқ масофага сузишга мадори етмаган.
 
Бундан ташқари, маросим қатнашчилари чўмилган жойда сувга тушиш тақиқлангани аниқ бўлди.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Клязьминск Москва вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!