...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Москва атрофидаги қурилиш бозорида йирик ёнғин содир бўлди


11:08, 09.10.2017 Олам
 2 580

Хабарда айтилишича, юқори ҳароратлар оқибатида автотураргоҳдаги автомобиллар портлай бошлаган...

Кеча, 8 октябрь куни тунда, Москва автомобиль ҳалқа йўлининг 65-километри атрофида, Строгино тумани яқинида “Синдика” номли қурилиш моллари марказининг ерости автотураргоҳида йирик ёнғин чиққан. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Ёнғин майдони 65 минг квадрат метрдан ошиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра 2 нафар киши жабрланган.
 
Хабарда айтилишича, юқори ҳароратлар оқибатида автотураргоҳдаги автомобиллар портлай бошлаган. 
 
Таъкидланишича, ёнғин пайтида марказ биносининг қулаб тушиши хавфи юқори бўлган. Бинодан барча одамлар олиб чиқиб кетилган. Бозорга ўз мулкини сақлаб қолиш учун кирмоқчи бўлганлар полициячилар томондан ичкарига қўйилмаган.
 
Ёнғин кечга яқин бошланган. Уни ўчиришга 25 та ўт ўчириш бригадаси, иккита Ка-32 вертолёти жалб қилинган. Ёнғин оқибатида қурбон бўлганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
 
Қурилиш материаллари ва уй-рўзғор буюмларини сотишга ихтисослашган савдо мажмуасининг умумий майдони 150 минг квадрат метрни ташкил этади. Савдо маркази охирги маротаба 2014 йилда реконструкция қилинган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Россия Москва вилояти Ёнғин Қурилиш моллари маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!