...
МЕНЮ
ONLINE TV

Меҳмонхона қурилишида ишлаётган икки нафар ўзбекистонлик заҳарланди


15:10, 17.12.2018 Олам
 3 900

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги заҳарланганларнинг шахсини маълум қилди.

Кеча, 16 декабрь куни Россиянинг Москва вилояти Домодедово шаҳрида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ис газидан заҳарланди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати Ўзбекистоннинг РФдаги элчихонасига асосан хабар берди.
 
Заҳарланиш шаҳарнинг Шестово қишлоғида юз берган. Воқеада меҳмонхона қурилишида ишлаётган кўплаб хорижликлар заҳарланган. Улардан икки нафари ўзбекистонлик:
 
1. Ирисбек Оловердиевич Қаюов 1990 йил 14 мартда Андижон вилоятида туғилган;
 
2. Шерзод Неъматжонович Жабборов 1975 йил 13 мартда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган.
 
Таъкидланишича, айни вақтда Ўзбекистон элчихонаси тегишли рус идоралари билан ишчи алоқада бўлиб турибди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Заҳрланиш Москва вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!