...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тоҳир Усмонов ва Умидахоннинг йўллари Сурхондарёда туташди


01:32, 25.03.2016 Шоу-бизнес
 11 976

Сурхондарёда ўтказилаётган “Биз буюк юрт фарзандларимиз” номли ёшлар фестивалидан хонандалар Тоҳир Усмонов ва Умидахон репортаж тайёрлашди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Камолот” ЁИҲ ҳамкорлигида ҳар йили вилоятлар бўйлаб “Биз буюк юрт фарзандларимиз” номли ёшлар фестиваллари ўтказилиши анъанага тусига кирган. Бу йилги тадбирлар Сурхондарё вилоятидан старт олди.

Айни дамда Сурхондарё вилоятининг чекка-чекка туманларидаги мактаб, касб-ҳунар коллежлари, академик лицей, олий ўқув юртларидаги учрашувларда иштирок этаётган бир гуруҳ шоир ва ёзувчилар, актёрлар ва хонандалар орасида “Ниҳол” мукофоти совриндори Умидахон ва хонанда Тоҳир Усмонов ҳам бор. Хонандалар “Qalampir.uz” сайти учун Сурхондарёда ўтказилаётган тадбирлардан махсус репортаж тайёрлашди.



Тоҳир Усмонов, хонанда:
— Ўтган йили ҳам “Биз буюк юрт фарзандларимиз” фестивалида фаол иштирок этиб, республикамизнинг бир қанча вилоятларида бўлган эдик. Бу йилги сафаримиз Сурхондарё вилоятидан бошланди. Тадбирларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Саида Раметова, Сайёра Юнусова, актёр дўстларимиз Асқар Ҳикматов, Феруза Норматова, ҳамкасбим Умидахон, шоира Фарида Афрўз иштирок этишяпти.
 


Умидахон, “Ниҳол” мукофоти совриндори:
— Иқтидорли, билимга чанқоқ ёшлар жуда кўп экан. Улар билан суҳбатлашиб, ўтказган вақтингга ачинмайсан. Кайфиятимиз аъло даражада ва бу тадбирларнинг ҳам кўтаринки руҳда ўтишига ижобий таъсир этмоқда. Тадбирлар баҳонасида тинмай суратга тушиб, уни ижтимоий тармоқлар орқали мухлисларимиз билан бўлишиб турибмиз. Албатта, Сурхондарёдаги кексаларни йўқлаб, дуоларини олишга ҳам улгурдик.

Сурхондарё вилоятидаги тадбирлар 25 март куни ўз ниҳоясига етиши кўзда тутилган. 

Теглар:Тоҳир Усмонов Умидахон Биз буюк юрт фарзандларимиз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!