...
МЕНЮ
ONLINE TV

Умидахон Мустақилликнинг 26 йиллигига муносиб совға тайёрлади


18:56, 30.08.2017 Премьера
 5 235

Ватанни тараннум этиш — ватанпарвар, халқпарвар санъаткорларнинг биринчи галдаги вазифаси, халқ олдидаги бурчи бўлмоғи лозим.

Эркинликни, Ватанни мадҳ этувчи тароналар мамлакатда яшаётган аҳоли учун маънавий озуқа берса, хорижда яшаётган ватандошлар учун юрт соғинчини туйишга ундайди.
 
Ватанни тараннум этиш — ватанпарвар, халқпарвар санъаткорларнинг биринчи галдаги вазифаси, халқ олдидаги бурчи бўлмоғи лозим.
 
Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистонни мадҳ этувчи қўшиқлар сони кўпаймоқда. Кўпчилик санъаткорлар Мустақиллик шодёнасига ўзининг “муносиб совғасини” тайёрлаётгани ҳеч кимга сир эмас.
 
Бугун ўзбек эстрадасининг ёш хонандаси — “Ниҳол” мукофоти совриндори Умидахон Хожиева ўз ижросидаги янги таронани эътиборингизга ҳавола этиш истагида.
 
“Ўзбекистон” деб ном олган мазкур қўшиқ Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллик тўйига туҳфа сифатида яратилди.
 
“Мустақилликнинг 26 йиллигига бағишлаб яратган таронамни Ватанимнинг яхши кунига совға деб ҳисоблайман. Ўзбекистон — тарихи шонли, келажаги буюк мамлакат! Юрт олдидаги бурчини бажариш ҳар бир ўзбекистонликнинг виждон амридир. Бугунги ижобий ўзгаришларни эътироф этишни Ватан олдидаги бурчим деб ҳисобладим”, дейди хонанда.
 
Қўшиқ Баҳодир Низомов сўзи ва мусиқаси асосида яратилган бўлиб, мусиқий сайқал Умид Обидов томонидан амалга оширилган.
 
“Ниҳол” мукофоти совриндори Умидахон Хожиева ижросидаги “Ўзбекистон” номли янги қўшиқни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Умидахон Умида Хожиева Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!