...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги бозорларда ЙПХ ходимларининг хизмат автомобили кўринишидаги ўйинчоқ машиналар сотилаётгани маълум бўлди


14:32, 20.05.2016 Технология
 6 344

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг хабар беришича, ушбу ўйинчоқ машина 16 минг сўмдан сотиляпти.

Ўйинчоқ автомобиллар билан ўйнаш болаларнинг энг севимли машғулотларидан бири. Шу даврга қадар мамлакатимизга Хитой, АҚШ, Россия каби давлатлардан келтирилган ўйинчоқ автомобиллар сотилар эди. Ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари бозорларда сотилаётган ўйинчоқ автомобиллар қаторида Ўзбекистон Республикаси герби ва байроғи туширилган, Ўзбекистон Республикаси ЙПХ ходимларининг хизмат автомобили кўринишидаги ўйинчоқ машина сотилаётгани ҳақида хабар беришди.
 
Суратлар орқали гуруҳда хабар қолдирган фойдаланувчи ўйинчоқни Тошкентдаги “Ўрикзор” бозорида учратганини айтмоқда. Унинг берган маълумотларига қараганда, ўйинчоқ машина 16 минг сўмдан сотиляпти. Ижтимоий тармоқ орқали хабар бераётган фойдаланувчи ўйинчоқ автомобиль ҳақидаги фикрларини ёзиб қолдирар экан унинг мустаҳкам қилиб ишланганини, ғилдираклари резинадан ясалганини  алоҳида эътироф этди.
 
Маълумотларган қараганда, бозор расталарида сотилаётган оқ рангдаги Malibu-ўйинчоқ автомобилининг узунлиги 35-40 сантиметрни ташкил этади. 

Теглар:ЙПХ Ўйинчоқ автомобиль Malibu Водители Ташкента 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Хайр, Malibu!

10:14, 06.12.2018 8 677

Изоҳлар




Изоҳлар

Фарходжон
17:40 28.05.2016

Хакикатда, бу яхши фикр, яхши янгилик. Шуртан газ кимё мажмуасида ишлаб чикарилган хом-ашё, яъни полиэтилен гранулаларни кайта ишлаш воситасида шундай чиройли уйинчок ишлаб чикараётган ва миллий гуруримиз, ифтихормиз булган автотранспорт воситасининг моделини яратган тадбирокрга койил дейиш керак.


Дониёр
09:35 23.05.2016

ЙПХ ходимларининг ўйинчоқ машинасини олиб ўйнаётган боланинг давлат хизматлари учун янада қизиқиши ортиб ўзи ҳам шу машина ҳайдовчиси бўлишни хохлаши табиий. шундай экан бу ўйинчоқ машинанинг бозор расталарида сотилиши яҳши деб ўйлайман



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!