...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Саида Фарғонада вояга етмаган болаларга спиртли ичимлик сотаётган дўконларни танқид қилди


13:18, 20.05.2016 Шоу-бизнес
 6 593

Хонанда Саида “Камолот” ЁИҲ томонидан ташкил этилган “Виждонли сотувчи” акциясида иштирок этиб, ўзи гувоҳ бўлган ҳолат ҳақида ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар қилди.

Аввалроқ, Фарғона вилояти бўйлаб ёшлар фестивали ўтказилаётгани ҳақида хабар қилган эдик. “Камолот” ЁИҲ томонидан ўтказилаётган тадбирлар давомида ўқувчи-ёшлар ва таниқли санъаткорлар, шоир ва ёзувчилар иштирокида “Виждонли сотувчи” акцияси ҳам ўтказилган. Унга кўра, тадбир қатнашчилари ҳудудлардаги дўконларни кўздан кечириб, вояга етмаган болаларга тамаки ва спиртли маҳсулотлар сотаётган дўкон ходимларини аниқлашлари керак.
 
Тадбирларда иштирок этаётган хонанда Саида ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали Фарғонадаги бир дўконда ўзи гувоҳ бўлган воқеа ҳақида маълум қилиб, унинг видеосини саҳифасига жойлаштирди.
 

 
Биз 18 ёшга тўлмаган болаларга сигарет ва спиртли маҳсулотлар сотаётган дўконга киряпмиз. Сотувчи билан суҳбатлашяпмиз. Тасаввур қилинг, агар бу бола унинг фарзанди бўлса, бу сотувчи ўз фарзанди ёки набирасига спиртли маҳсулотни сотган бўлармиди?”, деб ёзади куюнчаклик билан хонанда Саида.
 
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари хонанда Саидани қўллаб-қувватлаб, “Камолот” ЁИҲ бошчилигида ўтказилаётган акциянинг фойдали жиҳатларини санаб ўтишмоқда. Саиданинг аксарият мухлислари бошқа ҳамкасблари сингари қаерда овқатланаётганию нима либос кийганини кўз-кўз қилмасдан, сафардаги суратлари билан бўлишиб, маъноли фикрлар ёзиб қолдираётганини алоҳида таъкидлашмоқда.

Теглар:Саида Камолот ЁИҲ Ёшлар фестивали Фарғона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

олимжон
18:25 22.05.2016

Хонанда Саидага рахмат куйинчанлигига, жуда тугри килибди. Еш авлод бизнинг келажагимиз. хамма Саидадан урнак олса арзийди. Олимжон



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!