...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда совуқ сув нархи ошди: нарх қимматми ё арзон?


22:08, 29.01.2018 Бу қизиқ
 8 481

Ҳисоб-китобларга кўра шаҳарлик одам қўлини бир марта совунлаб ювганда ўртача 8 литр сув ишлатар экан.

Тошкентда совуқ сувнинг бир куб метрига 100 сўм миқдорида устама ҳақи қўшилиб, умумий нархи 600 сўмга етди. Бир кубнинг 1000 литр эканини ҳисобга олсак, бир литр совуқ ичимлик сувининг нархи энди 60 тийинни ташкил этади. Бу арзонми ёки қиммат?
 
Ҳисоб-китобларга кўра шаҳарлик одам қўлини бир марта совунлаб ювганда ўртача 8 литр сув ишлатар экан, тиш учун эса 6-8 литр атрофида сув сарфланади. Ҳожат учун ҳам ҳар сафар ўртача 8-10 литр кетади (агар унитаз носоз бўлиб, сув оқиб ётмаса). Кўнгиллари ваннада чўмилишни ихтиёр этсалар, ўртача 200-300 литр сувнинг баҳридан ўтадилар (стандарт 170х50х70 ҳажмли ваннага 600 литрга яқин сув кетади). Душда чўмилганимизда ҳам озмунча сувни исроф қилиб юборамиз. Умуман олганда, ҳисоб-китоблар бўйича шаҳарда ишлатаётган сувнинг 80 фоизи беҳуда сарфланиб, канализацияга оқиб кетади, деб ёзилади ЎзАда.
 
Бир метр куб, яъни 1000 литр сувни эса шаҳарликлар:
 
13 марта ваннада чўмилиш;
14 марта автомат-машинада кир ювиш;
30 марта душ қабул қилиш;
111 марта ҳожатхонада унитазни ювиб юборишга сарфлаб, бунинг учун 600 сўмдан пул тўлашади холос. 

Теглар:Ичимлик суви 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!