...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев ичимлик суви таъминоти тўғрисидаги фармонни имзолади


20:55, 16.11.2017 Жамият
 5 393

Фармонда сув таъминоти соҳасидаги аҳоли қарздорлигини камайтиришга доир масалалар ҳам тилга олинган.

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилгани тўғрисида хабар берган эдик.
 
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, хусусан сув таъминоти ва сув хўжаликлари хизматларини тубдан яхшилаш ҳамда мазкур соҳасидаги тўлов интизомини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни имзолади.
 
Президент фармонида аҳолининг ичимлик сувига нисбатан ўсиб бораётган эҳтиёжини қондириш, хизмат сифатини яхшилаш, шу билан бирга, сув таъминоти соҳасидаги аҳоли қарздорлигини камайтиришга доир масалалар тилга олинган.
 
Мазкур фармоннинг тўлиқ матни сайтимиз саҳифаларида эълон қилинади. Бизни кузатишда давом этинг.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ичимлик суви Сув таъминоти фармон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар