...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Наврўзгача янги истироҳат боғи қурилади


12:00, 24.01.2017 Жамият
 4 268

Янги маданият ва истироҳат боғи Мирзо Улуғбек туманида очилиши белгиланган.

Тошкент шаҳрида яна бир кўнгилочар боғ барпо этилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати хабар тарқатди.
 
Янги маданият ва истироҳат боғи Мирзо Улуғбек туманида очилиши белгиланган. Туманнинг собиқ ҳайвонот боғи ҳудуди янги истироҳат боғига айланади. Айни вақтда бу ерда боғ барпо этиш, йўлларни текислаш ишлари олиб борилмоқда.
 
Хабарларга кўра, боғ майдони 12 гектарни ташкил этади. Истироҳат боғидан жой олувчи аттракционлар, савдо ва овқатланиш шаҳобчалари, дам олиш ҳудудлари, сайр йўлаклари бутунлай янги лойиҳа асосида барпо этилиши мўлжалланган.
 
Собиқ “Экопарк” ҳудуди ўрнида ташкил этиладиган янги маданият ва истироҳат боғи шу йил Наврўз айёмига қадар фойдаланишга топширилади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Маданият ва истироҳат боғи Мирзо Улуғбек тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар