...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қувайтда телебошловчи тўғридан-тўғри эфир вақтида суҳбатдошини ёқиб юборди


11:52, 24.01.2017 Олам
 7 160

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бошловчининг бу ҳаракатини танқид остига олишди ва унга жазо тайинланиши лозимлигини талаб қилишди.

Қувайтда хажвий кўрсатув бошловчиси ўз дастури давомида тўғридан-тўғри эфир вақтида меҳмонни ёқиб юборди. Бу ҳақда “Al Arabiya” телеканали хабар бермоқда.
 
Қувайтнинг машҳур бошловчиси ҳисобланган Жасем Ражаб ўз дастурининг аввалида кўрсатувга ташриф буюрган меҳмонини “Instagram’даги энг шов-шувли инсон”, деб атади. Шундан сўнг, дастур меҳмони ёқиб юборилган. Суратга олиш ишлари тугаши билан олов тезда бартараф этилган.
 
YouTube видеохостинггига жойлаштирилган видео аввалида томошабинларни бундай ҳаракатни амалга оширмасликлари ҳақида огоҳлантириш берилган.
 

 
Маълум қилишларича, шоуни суратга олиш вақтида хавфсизлик чоралари амалга оширилган. Жасем Ражаб меҳмон ҳеч қандай оғриқ ҳис қилмаганлигини таъкидлади. Унинг танаси ҳимоя қилувчи махсус қатлам билан қопланганлигини айтиб ўтди.
 
Шундай бўлса-да, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бошловчининг бу ҳаракатини танқид остига олишди ва унга жазо тайинланиши лозимлигини талаб қилишди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Телевидение 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!