...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент дербисида “Локомотив” энг кўп мухлисга эга бўлди, аммо...


00:58, 30.04.2018 Спорт
 2 575

“Бунёдкор” стадионида кечган пойтахт дербисида нурсиз дуранг қайд этилди.

29 апрель куни, Pepsi Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган марказий учрашув бўлиб ўтди.Унда Тошкентнинг икки жамоаси – “Локомотив” ҳамда “Пахтакор” майдонга тушди
 
“Бунёдкор” стадионида   кечган пойтахт дербисида нурсиз дуранг қайд этилди. Мазкур учрашувда расмий мезбон ҳисобланган “Локомотив” жамоаси 9-турга келибгина ўн мингдан зиёд томошабинга эга бўлди. Учрашувни бевосита стадионда кузатиш учун 20 мингга яқин мухлис ташриф буюрди.
 
Суперлига. 9-тур.
“Локомотив” – “Пахтакор” - 0:0.
“Бунёдкор” стадиони. 19100 томошабин.
 
“Локомотив”: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев (Диёржон Туропов, 66), Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев (Бобурбек Йўлдошев, 83), Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, Сардор Рашидов (Ҳусниддин Ғофуров, 77), Олег Зотеев, Игорь Йелич.
 
“Пахтакор”: Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Азим Аҳмедов (Ростин Гриффитс, 78), Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов, Исмоил Гонсалвеш, Баҳром Абдураҳимов (Жасурбек Яхшибоев, 82), Владимир Козак, Марко Симич, Тиаго Безерра
 
Огоҳлантиришлар: С.Абдуллаев (48), Д.Туропов (67), М.Бикмаев (81), О.Зотеев (85).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Локомотив Пахтакор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!