...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тўқликка шўхлик! Оилавий ажрашишлар рейтингида Тошкент биринчи ўринни эгаллади


16:56, 21.01.2019 Жамият
 6 106

2017 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли камайиш Хоразм (23,1 %) ва Қашқадарё (20,0 %) вилоятларида кузатилди.

Аввалроқ, 2018 йилда Ўзбекистонда 311,4 минг янги оила тузилгани ҳақида хабар берган эдик. Навбат оилавий ажрашишларга.
 
Давлат статистика қўмитасидан маълум қилишларича, 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 32,3 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган. Мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажралиш коэффициенти 1,0 промиллени ташкил этди.
 
Ажримлар сонида 2017 йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари Андижон (31,3 %), Тошкент шаҳрига (19,4 %), Сурхондарё (5,6%) ва Тошкент (2,8 %) вилоятларига тўғри келмоқда.
 
2017 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли камайиш Хоразм (23,1 %) ва Қашқадарё (20,0 %) вилоятларида кузатилди.
 
Никоҳдан ажралишлар сони ҳудудлар кесимида қуйидагича:
 
  • Тошкент шаҳрида – 4,3 минг;
  • Андижон вилоятида – 4,2 минг;
  • Самарқанд вилоятида – 3,7 минг;
  • Тошкент вилоятида – 3,7 минг;
  • Фарғона вилоятида – 3,1 минг;
  • Наманган вилоятида – 2,5 минг;
  • Сурхандарё вилоятида – 1,9 минг;
  • Бухоро вилоятида – 1,8 минг;
  • Қашқадарё вилоятида – 1,6 минг;
  • Қорақалпоғистон Республикасида – 1,3 минг;
  • Жиззах вилоятида – 1,1 минг;
  • Навоий вилоятида – 1,0 минг;
  • Хоразм вилоятида – 1,0 минг.

Теглар:Оилавий ажрим Оила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар