...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 2018 йилда қанча оила тузилди?


16:29, 21.01.2019 Жамият
 2 079

Давлат статистика қўмитаси 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида қанча оила тузилгани ҳақида маълумотларни тақдим этди. Унга кўра, 2018 йилда ФҲДЁ органлари томонидан 311,4 минг никоҳ қайд этилди, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 9,4 промиллени ташкил этган.
 
Тузилган никоҳлар сони 2017 йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари Сирдарё (12,2 %), Жиззах (6,9 %), Тошкент (5,9%) вилоятлари, Тошкент шаҳри (5,7 %) ва Андижон (5,6 %) вилоятига тўғри келмоқда.
 
Ҳудудлар кесими бўйича 2018 йилда тузилган никоҳлар сони
 
  • Самарқанд вилоятида – 37,5 минг;
  • Фарғона вилоятида – 35,4 минг;
  • Қашқадарё вилоятида – 31,6 минг;
  • Андижон вилоятида – 30,3 минг;
  • Сурхондарё вилоятида – 26,8 минг;
  • Наманган вилоятида – 26,5 минг;
  • Тошкент вилоятида – 25,1 минг;
  • Тошкент шаҳри 20,3 – минг;
  • Бухоро вилоятида – 16,1 минг;
  • Хоразм вилоятида – 16,0 минг;
  • Қорақалпоғистон Республикасида – 14,5 минг;
  • Жиззах вилоятида – 14,0 минг;
  • Навоий вилоятида – 9,0 минг;
  • Сирдарё вилоятида – 8,3 минг.

Теглар:Оила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар