...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тезкор хабар: Чилонзордаги фожианинг сабаблари маълум қилинди


19:45, 31.10.2018 Жамият
 30 700

Айни пайтда ис газидан енгил даражада ўткир захарланган У.Хаитова Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, ахволи қониқарли.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика бош Давлат санитария врачи Саидмурод Саидалиевнинг билдиришича, суд-тиббий эспертиза натижаларига кўра, 2018 йил 31 октябрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 37-уйда истиқомат қилувчи фуқаро А.Акбаров хонадонида қайд этилган фожеали ҳолатга таом эмас, балки ис газидан ўткир заҳарланиш сабаб бўлган.

Аввал хабар қилинганидек, мазкур хонадон эгаси Алишер Акбаровнинг 42 ёшли аёли Умида Хаитова 2018 йил 30 октябр 23:30 ларда болалар, уйнинг иккинчи қаватидаги хонага чиқиб, ухлашган. Уларда ҳеч қандай касаллик белгилари кузатилмаган. У.Хаитованинг тахминан соат 23:30 ларда боши қаттиқ оғриган, кўнгли айниб, ва кўп марта қайт қилган. Хонадон эгаси А.Акбаров бу вақтда уйда бўлмаган, тахминан соат 24:00да уйга қайтган. Турмуш ўртоғининг соғлиғи ёмонлашганлиги тўғрисида тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилишмаган. Эр-хотин бинонинг биринчи қаватида ухлашган.

Бугун, 31 октябрь тонг соат 04:00 ларда У.Хаитова иккинчи қаватдаги фарзандлари ухлаётган хонани очиб кўрганда болаларини оғзидан кўпик қусуқлари чиқиб, бехуш ҳолда ётганлигини кўриб, тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилган. Соат 04:30 да тез тиббий ёрдам мутахассислари келиб, улар томонидан У.Хаитованинг қизлари Азиза Акбарова (1996 йил), Эъзоза Акбарова (2001 йил), Ирода Акбарова (2003 йил) ва ўғли Фаррух Акбаров (2012 йил)да биологик ўлим холати қайд этилган.



Айни пайтда ис газидан енгил даражада ўткир захарланган У.Хаитова Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, ахволи қониқарли.

Маълумот учун, ушбу хонадон эгалари Дилхуш кўчаси 37-уйдаги янги қурилган 3 қаватли бинога яқинда кўчиб ўтишган. Уй ер тўлада ўрнатилган, табиий газда ишлайдиган иситиш қозони орқали иситилади.

Теглар:Чилонзорлик оила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар