...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қашқадарёда 8 яшар қиз зўрланмаган, ота ўз қизи ҳақида ёлғон тарқатяпти – Бош прокуратура


20:38, 31.10.2018 Жамият
 15 615

Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан расмий ахборот берди.

Бироз аввал, Қашқадарё вилояти Қарши тумани Хонобод қишлоғида 60-умумий ўрта таълим мактабининг 1-синф ўқувчиси зўрлангани ҳақида QALAMPIR.UZ’га қизалоқнинг отасидан келиб тушган мурожаатга асосланиб хабар берган эдик.

Мурожаатчи бундан бир неча кун аввал ижтимоий тармоқлар орқали ҳам чиқиш қилганди. У сўзларида ўз қизи зўрланганини ва тергов ишлари пайсалга солинаётганини иддао қилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур мурожаатчининг шикояти юзасидан QALAMPIR.UZ’га маълумот берди. Бош прокуратурага кўра, Қашқадарёда вояга етмаганнинг зўрланиши билан боғлиқ ҳолат қайд этилмаган. 

Мурожаатчи ўз қизининг шаънини ўртага қўйиб, ОАВ, ижтимоий тармоқлар ва ҳуқуқ-тартибот органларига ёлғон хабар бергани, унинг мактаб маъмурияти билан ўзаро жанжали, ўртадаги адоват сабаб бўлгани айтилмоқда. Қизнинг онаси эса турмуш ўртоғининг ҳуқуқ-тартибот органларига қилган мурожаати асоссиз эканини айтиб, шикояти йўқлигини ёзма маълум қилган.



Гап шундаки, жорий йил 6 октябрь куни Хонобод қишлоғида яшовчи И.Ш. қизининг ички кийимида қизил доғни кўргач, ундан нима бўлганини сўраган. Қиз темир панжарадан ўтаётганда, шундай бўлганини айтган. Сўнг И.Ш. турмуш ўртоғи Р.Ф. билан мактабга бориб, синф раҳбари билан учрашган. Ишонч ҳосил қилиш учун Республика шошилинч тез тиббий ёрдам Қашқадарё филиалига олиб боришган.

“Ҳолат текширилди, экспертиза хулосаларига кўра, жинсий тажовуз факти экспертиза натижасида тасдиғини топмаган, кизчага хеч бир зарар етмаган! Экспертиза хулосаси жинсий жиноятга шубҳа юзасидан бўлганлиги сабабли ошкор килинмайди, лекин аниқ, тажовуз бўлмаган, кизча соғ саломат”, деди Бош прокуратура ходими.

Наҳот, ота ўз қизининг шаънини ўртага қўйиб, адоват сабаб шундай ишга қўл уриши мумкин бўлса? Энг ёмони, у бугун нафақат ўзини, атрофдагиларни, балки ҳуқуқ-тартибот органлари ва ОАВни ҳам ёлғонига шерик қиляпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қашқадарё вилояти Қарши тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар