...
МЕНЮ
ONLINE TV

80 фоиз қизлар катталар билан қандай муносабатда бўлишни билмайди – Тошмуҳамедова


11:28, 25.12.2018 Жамият
 4 205

Марказ ўзининг 10 ойлик фаолияти давомида 800 дан ортиқ оилаларни ўрганган.

Ўзбекистонда оила қураётган 80 фоиз қизлар катталар билан қандай муносабатда бўлишни билмайди. Бу ҳақда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори, сенатор Дилором Тошмуҳамедова марказ фаолияти сарҳисобига бағишлаб журналистлар билан ўтказилган учрашувда маълум қилди.
 
Анжуманда Дилором Тошмуҳамедова сўзга чиқиб, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази 10 ойлик фаолияти давомида 800 дан ортиқ оилаларни ўрганганини маълум қилди. Натижа шуни кўрсатмоқдаки, ажралиб кетган оилаларнинг 37 фоизи қаттиқ афсусда, “ўз вақтида ёрдам берилганида, 40 фоиз оилалар ўртасидаги ажралишлар олди олинган бўларди”, дейди Тошмуҳамедова
 
Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари билан ҳамкорликда ФҲДЁ ва судга ажрашиш учун ариза берган 3100 ҳамда ажралиш арафасида турган 23554 нафар оилалар доимий тушунтириш ишлари натижасида яраштирилган. Бугунги кунда уларнинг қандай яшаётганлиги доимий мониторинг қилинмоқда.
 
Дилором Тошмуҳамедова фактларга мурожаат қилиб, вилоятлар кесимида тадқиқотлар ўтказилганлигини, 800 дан ортиқ оилалар ўрганилганилиб, натижада 3 та – анъанавий, замонавий ва инновацион оилалар тўғрисида илмий ишланмалар қабул қилинганини таъкидлади. 
Манзура Сайфиддинова

Теглар:Оила маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар