...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Нуриддинжон Исмоиловни фахрий унвон билан мукофотлади


16:35, 21.01.2019 Жамият
 4 274

Қонунчилик палатаси спикерининг мукофотлари биттага кўпайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 19 январидаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоиловга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони берилди

60 ёшни қарши олган Нуриддинжон Исмоиловнинг давлат органларидаги кўп йиллик самарали фаолияти, мамлакатда қонун ижодкорлиги, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, давлат ва жамият ривожига оид қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, парламент назоратининг самарали механизмларини жорий этиш, аҳоли билан бевосита мулоқот асосида жамоатчилик фикри, жойлардаги ҳақиқий аҳволини чуқур ўрганиш, халқимиз манфаатлари ва фаровонлигини таъминлаш, кенг кўламли ислоҳотлар ижросини рўёбга чиқариш борасидаги катта хизматлари муносиб баҳоланиб, давлатнинг юксак унвони билан тақдирланди.
 
Маълумот учун, Нуриддинжон Исмоилов Ўзбекистон Халқ демократик партияси вакили ҳисобланади. У бундан аввал  1999 йилда “Шуҳрат” медали, 2002 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Нуриддинжон Исмоилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар