...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Сооронбай Жээнбеков Олий Мажлисга борди


11:59, 14.12.2017 Жамият
 2 393

Бугун, Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов билан учрашди.

Аввалроқ, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбековнинг мамлакатга ташрифи ва Кўксарой қароргоҳида олий даражада учрашувлар бўлиб ўтгани, тадбир ниҳоясида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга “Данакер” ордени топширилгани тўғрисида хабар берган эдик.
 
Бугун, Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов билан учрашди. Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи чоғида имзоланган Парламентлараро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум бу соҳадаги алоқаларни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.


 
Сооронбай Жээнбеков жорий йил мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар тарихида туб бурилиш даври бўлгани, алоқаларнинг бугунги даражасини сақлаб қолиш ва изчил давом эттириш муҳимлигини қайд этди. Тобора ривожланиб бораётган ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш мақсадида ўзаро ташрифлар ўтказиш, қонунчиликдаги янгиликлардан бир-бирини хабардор қилиб бориш юзасидан фикр алмашилди.
 
2017 йилнинг 21 декабрда Қирғизистон Республикаси Жўқорғу Кенеши делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.
 
Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан ҳам учрашув ўтказди.
Обил Сафаров

Теглар:Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон Ўзбекистон Нуриддинжон Исмоилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар