...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бинали Йилдирим рафиқаси билан Самарқандга борди


14:44, 25.09.2018 Жамият
 2 597

Бинали Йилдиримни Самарқанд аэропортида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов кутиб олди.

Хабарингиз бор, Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси раиси Бинали Йилдирим айни дамда расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Кеча, 24 сентябрь куни бир қатор тадбирларда иштирок этган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлган Бинали Йилдирим бугун, 25 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди. 

Самарқандга турмуш ўртоғи билан ташриф буюрган Бинали Йилдиримни Самарқанд аэропортида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов кутиб олди. 

Турк халқи Ўзбекистонни, айниқса, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларини муқаддас санаб, отаюрт деб атайди. Туркиядаги мактабгача таълим муассасалари, мактабларда турк халқининг узоқ тарихи айнан Самарқанд ва Бухорога бориб тақалаши ўргатилади. Шу боис бу халқнинг Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига меҳри бўлакча. 

Ёдингизда бўлса Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 2016 йилда Ўзбекистонга қилган сафарида Самарқандни, 2018 йилдаги ташрифида Бухорони зиёрат қилганди. Бинали Йилдирим ҳам бугун, 25 сентябрь куни Самарқандни, эртага, 26 сентябрь куни Бухорони зиёрат қилади.

Теглар:Бинали Йилдирим Нуриддинжон Исмоилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар