...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистоннинг ташқи қарзи қанчалиги айтилди


12:10, 20.11.2018 Олам
 7 579

Тожикистон ташқи давлат карзи 2 миллиард 873,8 миллион долларни ташкил этди.

Жорий йилнинг 1 октабрь ҳолатига кўра, Тожикистон Республикасининг ташқи давлат қарзи 2 миллиард 873,8 миллион доллар экани маълум қилинди. Ушбу йилнинг 1 январь ҳолати кўра, эса ташқи қарз 2 миллиард 879 миллион доллар(2017 йилги Тожикистон ялпи ички маҳсулотнинг 40,3 % )ни ташкил этган.
 
Ташқи давлат қарзининг асосий қисми ҳукумат(2018 йилнинг 1 октабрь ҳолатига кўра 95%, 2 миллиард 727,3 миллион доллар)га тегишли бўлиб, у қуйидагича тақсимланади:


 
  • “Chine Eximbank”(1,2 миллиард доллар).
  • Жаҳон Банки(318 миллион доллар)
  • Осиё Тараққиёт Банки(278 миллион доллар)
  • Ислом Тараққиёт Банки(112 миллион доллар)
  • Давлат қимматбаҳо қоғозлорларини жаҳон бозорида реализация қилишда (500 миллион доллар)
  • Давлат қарзиниг қолган 5% (62,2 миллион доллар) Тожикистон миллий Банки(ТМБ)га тегишлидир.
 
Ҳулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Тожикистон қўшни мамлакатлар билан иқтисодий алокаларни ривожлантириш орқали ташқи давлат қарзини камайтириши ва Хитой каби йирик давлатларнинг молиявий таьсиридан чиқиши мумкин.
Бобурмирзо Умаров 

Теглар:Тожикистон Ташқи давлат қарзи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!