...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов Брюсселга кетяпти


12:22, 20.11.2018 Жамият
 1 208

Комилов ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий комиссари Федерика Могерини билан учрашади.

Эртага, 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Бельгияга жўнаб кетади. Делегация 21-24 ноябрь кунлари Брюсселда бўлади.
 
Ўзбекистон делегацияси “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги мажлисида,  “Евроиттифоқ-Марказий Осиё” минтақалараро учрашувида иштирок этади ҳамда Брюссель шаҳрида ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий комиссари Федерика Могерини, ЙИга раислик қилаётган Австрия Ташқи ишлар вазири Карин Кнайсль, Бельгия Ташқи ишлар вазири Дидье Рейндерс ва бошқа расмий шахслар билан икки томонлама музокаралар ўтказади.

Теглар:Федерика Могерини Абдулазиз Комилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар