...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистон ҳукумати раиси Ўзбекистонга келади


11:25, 16.07.2018 Олам
 2 830

Томонлар юқори даражадаги учрашувга тайёргарликни муҳокама қилади

Тожикистон ҳукумати раиси Қохир Расулзода бугун, 16 июл куни Фарғонада Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов билан учрашади.

Мазкур ташрифдан кўзланган мақсад, яқинда бўлиб ўтадиган Тожикистон республикаси президенти Имомали Рахмоннинг расмий ташрифи олдидан, ташкилий масалалар ва олий даражадаги ташрифга тайёргарлик кўриш муҳокама қилинади.

Музокара давомида, икки томонлама муносабатлардаги долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилади.  

Шунингдек, ташриф давомида Тожикистон ҳукумати раиси вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан учрашади.

Маълумот учун, 2018 йилнинг биринчи 5 ойлик якунлари бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айрбошлаш хажми 94 млн. АҚШ долларини ташкил этган бўлиб, 2017 йилнинг шу даврига нисбатан икки марта кўп.
Санжар Жўра

Теглар:Тожикистон ташриф Фарғона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!