...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғонада Мудофаа вазирлиги ходими ёқиб юборилган


16:25, 31.01.2019 Жамият
 12 018

Мудофаа вазирлиги ушбу хабарга ойдинлик киритди.

Кеча, 30 январь куни ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 21 январ куни соат 22:30 ларда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани “Тагоб” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги йўл бўйидан оқ рангли Lacetti автомашинаси салонида ёнган ҳолатдаги шахси номаълум мурда қотиллик аломатлари билан топилгани ҳақида хабар тарқалди.
 
Хабарда марҳум, 1983 йилда туғилган фуқаро М.Н. Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани мудофаа ишлари бўлимида ҳарбий стол нозири вазифасида ишлагани айтилган.
 
Мудофаа вазирлиги ушбу хабарга ойдинлик киритиб,  марҳумнинг ишлаш жойини кўрсатишда хатоликка йўл қўйилгани ва марҳум Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани “Кичик-Тагоб” маҳалла фуқаролар йиғини штатида ҳарбий ҳисоб столи бошлиғи лавомизимида ишлаганини маълум қилди.
 
Марҳум М.Н. ушбу лавозимга “Кичик-Тагоб” маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши қарори билан 2018 йил 1 декабрь куни тасдиқланган.
 
Маълумот учун, МЙФ ҳарбий ҳисоб столи бошлиғи туман мудофаа ишлари бўлими билан маҳалладаги ҳарбий ҳисоб ишларини юритишда ҳамда маҳалладаги ҳисобда турган фуқароларга чақирув қоғозларини етказишда яқиндан кўмаклашади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Фарғона вилояти Мудофаа вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар