...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беради


17:51, 14.02.2018 Жамият
 3 025

Йилига 1,5 млрд. киловатт электр энергияси етказиб бериш кўзда тутилган.

Жорий йилнинг март ойидан бошлаб Тожикистоннинг “Барқи тожик” ширкати Ўзбекистонга электр энергия етказиб беришни бошлайди.
 
Электр энергиясини етказиб бериш шартлари ва имкониятлари “Ўзбекэнерго” АЖ ҳамда “Барқи тожик” ширкати томонидан муҳокама ўтказмоқда.
 
Музокаралар якунлари бўйича Тожикистон энергетика тизимини Ўзбекистон энерготизимига улаш ҳамда Тожикистон энергетика тизимини Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизими билан параллель ишлашга кейинчалик боғлаш бўйича масалалар кўриб чиқилмоқда.
 
Лойиҳага кўра, йил давомида Ўзбекистонга экспорт қилинадиган электр энергияси 1,5 млрд. киловатт бўлиши кўзда тутилган.
 
Ўтган йилнинг 20 декабрида бўлиб ўтган ўтган Тожикистон Парламентининг мажлисида Тожикистон энергетика ва сув хўжалиги вазири Усмонали Усмонзода 2018 йилда Ўзбекистонга электр энергиясини экспорт қилишни маълум қилган эди.
 
Шунингдек, мазкур масала бўйича якуний қарор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг март ойида Тожикистонга ташрифи давомида қабул қилинади.
Икром Раҳмон

Теглар:Ўзбекэнерго Барқи тожик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар