...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожик-афғон чегараларида махсус операция ўтказилди


11:48, 26.07.2018 Олам
 2 429

Чегара бузғунчиларидан 14 та ўқотар қуроллари, 3 та портловчи модда, 25 та жанговор қурилмалар ва 443 та ўқдорилар ушланган

Шу йилнинг июль ойига қадар Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан 39 та махсус операциялар ўтказилган. Ушбу операциялар давомида 17 марта ўт очиш холатлари рўй берган. Бу ҳақда Тожикистон ДМХҚ чегара қўшинлари матбуот маркази раҳбари Мухаммад Улуғхўжаев хабар бермоқда.
 
Унинг таъкидлашича, махсус операциялар давомида 1,1  минг килограмм наркотик моддалар, 70,2 килограмм героин, 340 килограмм опиум, 536 килограмм гашиш, 184 килограмм канабис ва бошқа 125 килограмм  наркотик моддалар ушланган.
 
Чегара бузғунчиларидан 14 та ўқотар қуроллари, 3 та портловчи модда, 25 та жанговор қурилмалар ва 443 та ўқдорилар ушланган.
 
Шунингдек, 7 нафар жиноятчилар йўқ қилиниб, 21 нафар чегара бузғунчилари қўлга олинган.
Санжар Жўра

Теглар:Чегара наркотик қурол ўқдори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!