...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистонда парламент сайловлари якунига етди. Ғолиб партия ҳукуматни бошқаради


11:36, 26.07.2018 Олам
 1 597

Покистон ҳукуматини шакллантириш учун 137-ўринни эгаллаш керак бўлади.

Кеча, 25 июль куни Покистонда “Миллий ассамблея” ва “Тўртта минтақавий қонунчилик йиғилиши” учун парламент сайловлари бўлиб ўтди.

Бу ҳақда, “PTV” Покистон давлат телеканали хабар бермоқда. 

Покистон қонунчилигида миллий ассамблея (парламент қуйи палатаси) 342 нафар депутатдан иборат бўлиб, 272 та ўрин яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Қолган 70 та ўрин аёллар ва диний озчилик уюшмалари вакилларига берилади.

Шунингдек, Покистон ҳукуматини шакллантириш учун 137-ўринни эгаллаш керак бўлади.

Парламентга бўлиб ўтган сайловда асосан  “Адолат учун ҳаракат” ва “Покистон мусулмонлар лигаси” партиялари ўртасида кураш бўлиб ўтган.

Собиқ крикет юлдузи Имрон Хон бошчилигидаги “Адолат учун ҳаракат” партияси 100 дан ортиқ ўрин учун овоз тўплаб бўлган.
 
Собиқ Бош вазир Навоз Шариф раҳбарлигидаги “Покистон мусулмонлар лигаси” партияси эса кам овоз тўплаб, сайлов натижалари қалбакилаштирилганлигини эълон қилган.

Покистон сайлов комиссияси раиси Бобар Ёқуб, парламент сайловлари якунланганлигини, 85 минг сайлов участкаларида 105 миллион фуқаро овоз берганлигини маълум қилган.

Маълумот ўрнида, сайлов куни Покистоннинг Кветта шаҳрида йирик теракт амалга оширилиб, 31 киши ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Покистонда парламент сайловлари бошланганлиги ҳамда сайлов участкалари ёнида терактлар амалга оширилаётганлигини хабар қилган эдик.
Санжар Жўра

Теглар:Покистон парламент сайлов теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!