...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тоир Асқар: “Отарчи”лар ТВга чиқиб, ҳақиқий санъаткорлар тўйда юрибди”


11:49, 14.07.2016 Шоу-бизнес
 5 483

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаларнинг клипларини эфирга бериш борасида “Ягона бадиий кенгаш” лойиҳасини амалга ошириш ишларига старт берилганини маълум қилди.

Аввалроқ, пойтахтдаги Миллий матбуот марказида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан таниқли хонандалар, санъатшунослар ва ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. Унда иштирок этган моҳир созанда ва хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоир Асқар телеканаллар маъмуриятига нисбатан эътирозини билдирди.
 
“Хонандалар кўпайиб кетяпти. Ҳақиқий санъаткорлар эса ТВ ва радиоларда кам чиқади. Аслида яхши қўшиқларимиз жуда кўп. ТВда чиқаётган ёш хонандаларнинг ҳомийси бор, улар маълум вақтларни сотиб олиш имкониятига эга. Катта санъаткорлар эса ё телевидениега бориб пул тўлашга эринади, ё бунга маблағи йўқ, ё бўлмаса уларга рағбат қилинмайди. Шунинг учун ҳам “отарчи”лар ТВга чиқяпти, телевизорга чиқиши керак бўлган ҳақиқий санъаткорлар эса тўйда пул топиб юрибди.
 
Мен шуни илтимос қилардимки, ҳақиқий санъаткорларнинг ижодини халққа етказиш, миллий қўшиқларни тарғиб қилиш учун ТВларда маълум вақт ажратилсин. Иқтидорли ижодкордан маблағ талаб қилиш керак эмас. Аксинча, унинг ижодига кўмак бериш, ёрдам қўлини чўзиш керак”, дейди Тоир Асқар.
 
Юқорида айтилган фикрларни матбуот анжуманида ўтирган таниқли санъаткордан тортиб, журналистлар ҳам қўллаб-қувватлади. “Ўзбенаво” эстдара бирлашмаси Бош директори ўринбосари Муроджон Мажидов Тоир Асқарнинг талабига жавоб қайтарар экан, айни дамда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси қошида “Ягона бадиий кенгаш” тузиш ишларига старт берилганини, мазкур лойиҳа амалга оширилгач, телеканалларнинг ўзбилармончилигига нуқта қўйилишини алоҳида таъкидлади.
 
Йиғилиш давомида “MY5” телеканалининг бугунги фаолияти, унда эфирга узатилаётган клиплар ёшлар маънавиятига салбий таъсир кўрсатаётгани муҳокама қилинди. 

Теглар:Тоир Асқар Ўзбекнаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!