...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда кучли шамол оқибатида дарахтлар автомобиллар устига ағдарилди


10:26, 14.07.2016 Жамият
 7 563

Кўп қаватли уйнинг атрофида қаровсиз ташлаб кетилган ВАЗ-2106 автомобили устига баҳайбат дарахт ағдарилган.

13 июлдан 14 июлга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида кузатилган кучли шамол кўп йиллик дарахтларнинг қулашига ва бунинг оқибатида турар-жой бинолари, болалар майдончалари ҳамда фуқароларнинг кўп қаватли уйлар атрофида қолдирган шахсий автомобилларига зарар етишига сабаб бўлди. Бугун, 14 июль куни “Facebook.com” тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳи ана шундай хабарлар ва дарахтлар ағдарилгани тасвирланган суратлар билан тўлиб-тошди.
 
Суратлардан бирини кўрган кўп ҳайдовчилар автомобилнинг эгасига тасалли беришмоқда. Унда кўп қаватли уйнинг атрофида қаровсиз ташлаб кетилган ВАЗ-2106 автомобили устига баҳайбат дарахт ағдарилгани тасвирланган. Бунинг оқибатида автомобиль умуман таниб бўлмас даражага келган. У ўз кўриниши буткул йўқотган, десак муболаға бўлмайди.
 
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мазкур ҳолат юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишар экан, бундай вазиятда суғурта компаниялари ёрдам бермаслигини айтишмоқда. Аввалроқ, худди шундай вазиятга дуч келган ҳайдовчилардан бири автомобилини ўз пулига таъмирлатганини ёзиб қолдирган.
 
Маълумот учун, 14 июль куни Тошкент шаҳрида шамол ғарбдан сониясига 12-17 метр тезликда эсган. 

Теглар:Шамол Об-ҳаво Водители Ташкента 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар