...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тиниб-тинчимас президентларнинг хоббилари ҳақида дув-дув гап


15:57, 05.08.2018 Бу қизиқ
 17 617

Давлат раҳбарлари ҳам дам олиш вақтларида ўрганган одатлари билан машғул бўлади.

Ҳозирги кунда инсонлар ёқтирган одатлари ва машғулотларини тарк этишлари кам кузатиладиган ҳолат. Ҳатто давлат раҳбарлари ҳам дам олиш вақтларида ўрганган одатлари билан машғул бўлишлари оммавий ахборот воситаларида тез-тез ёритилиб борилади. Ахир, айтишади-ку, тарки одат амри маҳол.

Шу муносабат билан, баъзи давлатлар раҳбарларининг ёқтирган одатлари ёки машғулотлари тўғрисида маълумотлар тўплаб, сизга ҳам тақдим этишга қарор қилдик.

Жумладан, Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон бўш вақтларида ов қилиш, тарихий ва ноёб буюмлар коллекциясини тўплаш, мумтоз қўшиқ эшитиш, Абулқосим Фирдавсийнинг “Шоҳнома” асарини мутоаала қилишни хуш кўради.

Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев жисмоний тарбия билан шуғулланиш, мусиқа эшитиш, китоб ўқиш, расм чизиш, шахмат ўйнаш ва Швейцарияда ишлаб чиқарилган қўл соатлари коллекциясини тўплашни ўзига одат қилган.


 
Туркманистон Республикаси президенти Гурбангули Бердумуҳаммедов гитарада  қўшиқ куйлаш, отда сайр, ов қилиш, спорт машинасини ким ўзарга ҳайдаш, спорт залида шуғулланиш ва гольф ўйнашни ёқтиради.
 
 

Қирғизистон Республикаси президенти Сооранбой Жээнбеков кўпкари билан шуғулланишни хуш кўради.

 

Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг бир нечта қуйидаги севимли машғулотлари бор:
 
 
 
  • Тоғда чанғи учиш;
  • Самбо ва дзюдо спорт турлари билан мунтазам шуғулланиш;
  • Хоккей ўйнаш;
  • Балиқ овлаш;
  • Жаҳон адабиёти намоёндалари Жьюл Верн, Эрнест Хемингуэ ҳамда Умар Ҳайём рубоийларини мутолаа қилиш;
  • Мумтоз мусиқалардан П.И.Чайковский, Моцарт, Шуберт ва Лист асарларини чалиш ва эшитиш;
  • Замонавий мусиқа соҳасидан “Любэ” гуруҳи қўшиқларини тинглаш.
 
Америка қўшма штатлари президенти Дональд Трампнинг ҳам бир нечта севимли машғулотлари бор. Булардан бири: гольф ўйнаш. Ҳатто, Трамп Нью-Йоркда жойлашган “Winged Foot Golf Club” гольф клуби аъзоси ҳисобланади;
 
 
  • Россиялик аралаш жанг спорти бўйича тўрт карра жаҳон чемпиони Фёдор Емельяненконинг жангларини мароқ билан томоша қилади; 
  • Америкалик хонандалар Фрэнк Синатр, Тони Беннетт ва Элтон Жон қўшиқларини севиб эшитади. Асабийлашган вақтларида асосан рэпер Эминемнинг қўшиқларини эшитади.
 
Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко тоғда чанғи учиш ва хоккей ўйнашни ёқтиради. Бундан ташқари, немис овчаркаси, Канада лабрадор ити, мушук, курка, ғоз, ўрдак, туяқуш, сигир ва отларни парвариш қилишни ёқтиради.


 
Украина Республикаси президенти Пётр Порошенко шарқ якка кураши ва теннис спорт турлари билан шуғулланади. Шунингдек, инглиз адабиётларини мутолаа қилишни канда қилмайди. Француз рассомларидан Оскар Клод Моне асарларини томоша қилиш унга ҳузур бағишлайди.


 
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин рус адабиёти ихлосманди бўлиб, Ф.М.Достоевский, Л.Н.Толстой ва М.А.Шолохов асарларини севиб ўқийди. Шунингдек, мунтазам буддавийлик жанг санъати ва нафас олиш гимнастикаси билан шуғулланади.

 

Шимолий Корея республикаси раиси Ким Чин Ин поп йўналишидаги қўшиқларни эшитишни ёқтиради. Ҳайратланарли одатларидан бири эса тунда маст холатда турмуш ўртоғи билан сайр қилишни ҳамда компьютер ўйинларини ёқтиради.


 
Германия Федератив Республикаси канцлери Ангела Меркел томорқасида ишлаш ва пирог пиширишни ёқтиради.

Санжар Жўра

Теглар:Президент хобби 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!