...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Қўшнисининг фарзандларини ўлдириб, ҳовлисига кўмган оққўрғонлик фуқаро бир умрга кесилди


21:03, 04.08.2018 Жамият
 26 136

Мудҳиш жиноят тафсилотларини Бош прокуратура Матбуот хизмати эълон қилди.

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида 8 йил давомида 3 нафар қушнисининг турли ёшдаги вояга етмаган фарзандларини ўлдирган Зоҳид Отабоев умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди.
 
Мудҳиш жиноят тафсилотларини Бош прокуратура Матбуот хизмати эълон қилди.
 
Маълумот ўрнида, аввалроқ Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани “Хонобод” МФЙда яшовчи, 1988 йилда туғилган Зоҳид Отабоев Ш.М. (2003 йилда туғилган), Ё.У (2005) ва О.С. (2014) ларнинг жасадини ўз ҳовлисига кўмиб қўйганини аниқланган бўлиб,Отабоевга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” ва “в” бандлари (Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда — икки ёки ундан ортиқ шахсни, айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни қасддан ўлдириш) бўйича жиноят иши қўзғатилганди. Жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш умрбод ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
 
Зоҳид Отабоевнинг жиноят иши бўйича Бош прокуратура медиа маркази томонидан тайёрланган кўрсатув бугун 18:10 дан бошлаб “Ўзбекистон 24” телеканалидаги «Қонун номи билан» кўрсатувида намойиш этилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бош прокуратура Оққўрғон жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар