...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тамиланинг уруш ҳақидаги гапи кун мавзусига айланди


11:22, 23.10.2015 Шоу-бизнес
 6 072

Хонанда Тамиланинг интернет сайтларидан бирига берган интервьюси мухлислар эътирозларига сабаб бўлди.

   Сўнги вақтларда ТВ ва радиолардан узилиб қолган хонанда Тамила интернет сайтларидан бирига берган интервьюсида, журналистнинг “Келаси йил шартномангиз тугар экан. Уёғи энди нима бўлади?” - деган саволига “Билмадим, аввал келаси йилгача яшаш керак, балки уруш бўлиб кетар”, деб жавоб қайтарди. Айни дамда, Тамиланинг ижодига тааллуқли саволга берган юқоридаги жавоби интернетдаги ижтимоий тармоқлар ва telegram, whatsapp каби мессенжерларда кунинг асосий мавзусига айланди. Бу гапи учун Тамилага эътироз билдираётганлар, унинг саҳифасига ҳақоратли сўзларни ёзиб қолдираётганлар сони дақиқа сайин ортяпти.

   Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 июлидан бошлаб хонанда Тамилага “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан берилган лицензия муддатидан аввал тугатилган эди. Буни эса кўпчилик Тамиланинг беҳаё суратлари тарқалгани ҳақидаги гап-сўзлар билан боғлади. Устига-устак, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳам Тамиланинг лицензияси олиниши билан боғлиқ сабабларни ҳалигача ошкор этмади.

   Бугун дунёнинг кўплаб мамлакатларида қирғинбарот урушлар кечаётган бир пайтда, тинчликнинг қадрига етмай, эртанги куни ҳақида шундай тахмин қилаётганларни кўриб, ёқа ушлайсан киши. Тўғри, эртага нима бўлиши фақат Яратганга аён. Хонанда балки шуни назарда тутгандир. Хўп шундай ҳам дейлик. Лекин, нега ижодига тааллуқли саволга бу йўсинда жавоб қайтаради? Хуллас, бу каби саволларнинг охири йўқ. Санъатор - халқни ортидан эргаштирувчи дегани эмасми? Тамила бу йўл билан минглаб ёшларни, ўз мухлисларни қаерга бошлаяпти? Наҳот, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бунга жим қараб турса?
Қамариддин Шайхов

Теглар:Тамила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Хамид
10:46 12.12.2015

Тинчликнинг кадрига етмаган нон кўр. Тинчликни. эъзгуликни тарраннум қилиш ўрнига бундай совуқ ниятли кимсани саънатдан батарға қилиш керак . Қанчадан-қанча буюк инсонлар саъйи характи билан мана шундай тинч-тотув давлатда хаёт кечириб тузини еб тузилигига тупирган пасткаш.


azamat
23:22 02.12.2015

Tildan osish kk


Xalqin
17:56 29.11.2015

Tamilaning axmoqona gaplariga hayron bo'ldim. bunaqangi fkrli insonlar yurtimizda bo'lmasligi kerak. qanchalik befarqlik. Loqaydlik. Sufe senga! 


асила
23:42 25.11.2015

Одами пули копайса гапини орка кетига к


kamola
10:35 17.11.2015

niyati sovuqliginichi.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!