...
МЕНЮ
ONLINE TV

YouTube 28 октябрдан пуллик хизматни ишга туширади


11:24, 22.10.2015 Олам
 2 265

Оммабоп www.youtube.com сайти 28 октябрдан эътиборан фойдаланувчиларга роликларни рекламасиз томоша қилиш имконини берувчи пуллик хизматни ишга туширади. Бу ҳақда видеохостинг маъмурлари расмий маълумот беришган.

   YouTube Red деб номланувчи янги хизмат тури учун фойдаланувчилар ойига 9,99 АҚШ доллари миқдорида пул тўлашлари керак. Бу хизматдан фойдаланувчиларга, шунингдек портал орқали интернетга уланмасдан, бевосита видеороликларни юклаб олиш имкони берилади. 2016 йилдан бошлаб, портал фойдаланувчилари янги хизмат ёрдамида кўплаб фильм ва клипларни кўчириб олишлари мумкин. Пуллик хизмат Google Play Music, YouTube Gaming ва YouTube Music каби иловалардан ҳам бевосита фойдаланиш имконини беради.

   АҚШда истиқомат қилувчи интернет фойдаланувчилари 28 октябрдан бошлаб бир ой муддатда тест режимида фаолият юритувчи YouTube Red иловаси хизматидан бепул фойдаланишлари мумкин. Бунда аксарият видеоресурсларга кириш бепул бўлиши таъкидланмоқда. Видеохостинг пуллик хизматни жорий этиши тўғрисидаги хабар ОАВда 28 сентябр куни эълон қилинган эди.

   Эслатиб ўтамиз, YouTube интернет порталига 2005 йилда Калифорния штатида асос солинган. Видеохостинг маъмурлари Flash Video(FLV) технологиясидан фойдаланган ҳолда фойдаланувчиларга сифатли видеороликлар томоша қилиш имконини берувчи интернет порталини яратишди. Мазкур портал тез орада интернет фойдаланувчилар орасида оммалашди ва энг яхши кўнгилочар сайтлардан бирига айланди.

   2006 йилнинг ноябрь ойида Google YouTube компаниясини 1,65 миллиард АҚШ долларига сотиб олди.
Севара Нишонова

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!