...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тамила лицензиясидан маҳрум этилди


11:30, 02.02.2016 Шоу-бизнес
 10 744

Хонандалар Жасур Умиров, Дилфуза Исмоилова, Абдували Ражабов, Ойбек Алимов, Нигора Исмоилова ва Умида Ходжаевалар эса “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан огоҳлантирилди.

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси матбуот хизмати хонандалар Тамила ва Замирга берилган лицензиянинг амал қилиш муддати тугатилгани ҳақида хабар қилди.

“Лицензиатлар Эсмеральда Рахматова (Тамила), Асқаржон Маликов (Замир) томонидан Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар мунтазам равишда бузилганлиги сабабли, ушбу хонандалар номига берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорига асосан 2016 йил 1 февралдан тугатилганлигини маълум қилади”.  

Хабарда келтирилишича,  хонандалар Жасур Умиров, Дилфуза Исмоилова, Абдували Ражабов, Ойбек Алимов, Нигора Исмоилова ва Умида Ходжаевалар “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан огоҳлантирилган.
Қамариддин Шайхов
 

Теглар:Тамила Замир Дилфуза Исмоилова Абдували Ражабов Ойбек Алимов Умида Ходжаева Нигора Исмоилова Жасур Умиров Ўзбекнаво Лицензия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!