...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таиландда кучли портлаш содир этилди


15:37, 16.06.2017 Олам
 2 355

Бомбадан зарар кўрган ходим воқеа жойида вафот этган.

Бугун, 16 июнь куни Таиланд пойтахти Бангкокда портлаш содир этилди. Бу ҳақда “Рейтерс” агентлиги маҳаллий полицияга таяниб хабар бермоқда.
 
Полиция ходимининг маълум қилишича, портловчи қурилма кўчадаги дарахт тагига пластик пакетда ўрнатилган бўлиб, бомба кўча тозалайдиган ходимнинг пакетга текканидан сўнг ҳаракатга келган. Натижада бомбадан зарар кўрган ходим воқеа жойида вафот этган.
 
Таиланд ҳукумати жорий йилнинг 22 май куни Пхрамонгкутклао шифохонасидаги портлашни содир этган 62 ёшли гумондорни қўлга олганди. Портловчи қурилма керамик ваза ичига жойланган бўлиб, портлаш натижасида 24 киши енгил жароҳат олганди.  
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Таиланд Бангкок бомба портлаши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!