...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Ватанпарвар маҳалласи аҳолиси билан суҳбат қурди


15:20, 16.06.2017 Жамият
 2 877

Уй олдида қурилган автотураржой шу ерда яшовчи аҳолига бепул хизмат кўрсатади.

Шавкат Мирзиёев Учтепа туманига ташрифи чоғида Ватанпарвар маҳалласи ҳудудидаги “Ватанпарвар иноқ коммуналчи” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати фаолияти билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
2010 йилда ташкил этилган ушбу ширкат тумандаги энг намунали хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларидан бири бўлиб, 38-уйнинг кириш йўлаклари замонавий услубда таъмирланган, уйга туташ ҳудуд ободонлаштирилган. Кўп қаватли уйнинг олд қисми ва йўлакларга видеокузатув ўрнатилган. 60 хонадонга хизмат кўрсатувчи ширкатда коммунал тарифлар аҳоли учун қулай нархларда ишлаб чиқилган.
 
Ширкатнинг ўз маблағи ҳисобидан уч йил илгари уйнинг том қисми мукаммал таъмирланган, йўлакларга замонавий эшиклар ўрнатилган. Уй олдида қурилган автотураржой шу ерда яшовчи аҳолига бепул хизмат кўрсатади. Турли аттракционлар, ўйин қурилмалари билан жиҳозланган болалар майдончаси нафақат болалар, балки катталарнинг ҳам баҳри дилини очади.
 
Президент хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари Светлана Орлова билан ширкат фаолияти, кўп хонадонли турар жойларда аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида суҳбатлашди. Ширкат ходимлари ва хонадон соҳибларининг қўл меҳнати билан обод масканга айланган бундай ширкатлар тажрибасини ўрганиш, уни бошқа туманларга ҳам кенг тарғиб этиш зарурлиги таъкидланди.
 
“Ишлайман, яратаман деган одамга кўп нарсанинг кераги йўқ. Оддий қўл меҳнати, кўпчиликнинг саъй-ҳаракати билан ўзи яшаётган ҳудудни шундай саранжом-саришта, файзли масканга айлантираётган юртдошларимиз кўпаяётгани бизни қувонтиради”, деди Шавкат Мирзиёев.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Учтепа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар