...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурияда ёлғон тревога


19:50, 17.04.2018 Олам
 4 273

Шайрат аэродромига ракета ҳужуми бўлмаган.

Аввалроқ, ОАВ Сурия Ҳаво мудофааси қурилмалари Дамашқдан 50 километр шимолдаги Хомс провинциясида ракета ҳужумини қайтаргани ҳақида хабар тарқатган эди.
 
Хабарга кўра, Сурия ҲМҚ провинциядаги Шайрат ҳарбий аэродромини нишонга олган икки Исроил ракетасини зарарсизлантирилган.
 
Кеча, 16 апрель куни Сурия ҲМҚ хато сабаб ишлаб кетгани маълум бўлди. Натижада мамлакатга ҳеч қандай ҳужум бўлмагани аниқланди.
 
Демак, Сурияга Исроил томонидан ҳеч қандай ракета ҳужуми бўлмаган. Бу орада Эрон Ислом Республикаси ракета ҳужумига ўз муносабатини билдириб улгурган:
 
“Сионистларнинг оккупацион тузуми ўз ҳаракатлари учун эртами кечми муносиб жавоб олади”.
 
Ўз-ўзидан маълумки, ОАВ тарқатган ракета ҳужуми ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!