...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурияда даҳшатли фожиа! Юраги бўшлар ўқимасин ва кўрмасин! (видео)


12:24, 06.04.2017 Олам
 40 795

Кўплаб мутахассислар юз берган воқеада Сурия президенти Башар Асаднинг алоқаси борлигини илгари суришмоқда.

4 апрель куни эрталаб Суриянинг Идлиб провинциясида ҳаво орқали заҳарли газ тарқатилди. Оқибатда ўнлаб маҳаллий аҳоли ҳаётдан кўз юмди.
 
Жаҳон ҳамжамияти бунда Сурия ҳукуматини айблади. Аммо Россия Дамашқ ҳимоясини бўйнига олиб, авиаҳужум вақтида снарядлар жангариларнинг кимёвий қуроллари сақланадиган омборига тушганини таъкидлади, шу орқали ҳавога заҳарли газ тарқалган. “Meduza” нашри воқеалар кетма-кетлигини ёритди.
 
Идлиб провинциясининг Хон-Шайхун шаҳридаги ҳужум 4 апрель куни эрталаб, яъни ҳамма ухлаётган вақтда содир бўлган. Портлаш оқибатида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун воқеа жойига етиб келган шифокорлар кўчаларда ҳаво етишмаслигидан азобланаётган одамларни кўришган. Ўнлаб кишиларнинг кўз қорачиқлари торайган, оғизларидан оқ кўпик чиққан, уларнинг кўнгли беҳузур бўлган.
 
Айа Фозил исмли аёл ушбу воқеа гувоҳи бўлиб, қўлида 20 ойли чақалоғи билан газдан қутулиш ва хавфсиз жой топиш мақсадида ҳар томонга зир югурган.
 
“Аммар, Айа, Муҳаммад, Аҳмад, сизларни яхши кўраман, қушчаларим! Улар ростдан ҳам қуш каби беғубор эди. Ёсир амаки, Абдулкарим, илтимос, менга қулоқ тутинглар”, дейди Фозил ҳалок бўлган фарзандлари ва яқинлари билан видолашаркан.
 
“Уларни кўрдим. Ҳаммаси ўлган эди. Энди улар йўқ!”, деди кўзларида ёш билан 25 ёшли инглиз тили ўқитувчиси.
 
Кўплаб мутахассислар юз берган воқеада Сурия президенти Башар Асаднинг алоқаси борлигини илгари суришмоқда. Хусусан, АҚШ президенти Дональд Трамп, ЕИ Кенгаши раиси Дональд Туск, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг расмий Дамашқни айблашди. Франция президенти Франсуа Олланд воқеага изоҳ берар экан, уни “ҳарбий жиноят”, деб атади. Бироқ Сурия ҳукумати ҳамда Россия бу хулосани рад этишмоқда.
 
Сўнгги хабарларга қараганда, заҳарли газ оқибатида 80дан ортиқ аҳоли, хусусан, 30 нафар бола ва 20 нафар аёл вафот этишган. 
 
Дурдона Расулова 

Теглар:Кимёвий қурол Заҳарли газ Идлиб Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!