...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурия жангарилари маҳаллий аҳолига қарата ўқ отишни бошлади


10:50, 30.09.2016 Олам
 4 179

Алеппо шаҳрида ҳар куни босқинчилар томонидан аҳоли манзилгоҳлари вайрон этилмоқда.

Суриянинг Алеппо шаҳридаги жангарилар ёппасига барча биноларни ўққа тутишмоқда. Бу ҳақда РИА агентлиги маҳаллий аҳолининг сўзларига таяниб хабар берди. Маълум бўлишича, босқинчилар аҳоли турар-жой мавзеларига бостириб кириб, бу ердаги барча биноларни ва ҳатто масжидларни ҳам вайрон қилишмоқда.
 
Алеппо шарқида жойлашган Бэни-Зейд тумани жангарилар томонидан босиб олинганди. Ҳукумат бу ҳудудни вайронгарчиликлардан имкон қадар ҳимоя қилиб келмоқда. Бироқ жангарилар тинч аҳолининг уйларига қайтиб келишларига тўсқинлик қилишяпти.
 
Алеппода таҳликали вазият сақланиб қолмоқда. Жангарилар аҳоли тинч яшайдиган мавзеларни ўққа тутишда давом этмоқда. Ҳар куни қўлбола портловчи воситалар ва миналар бир неча уйларни вайрон қиляпти. Бир сутка ичида шаҳарда 50та отишма қайд этилган. 
Дурдона Расулова
 

Теглар:Сурия Алеппо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!