...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суперлигада супер ўйинлар: “Пахтакор” ҳалол ўйнаб, ғалаба қозонди


11:16, 26.04.2018 Спорт
 2 641

“Пахтакор”га энг кўп мухлис ташриф буюриши айнан 10- турда қайд этилди.

Кеча Суперлига 8-турининг яна икки учрашуви ўтказилди. Тошкентдаги ўйинда “Пахтакор” “Навбаҳор”ни қабул қилди.
 
Учрашувда “Пахтакор” ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машариповнинг узатмасини бразилиялик легионер Тиаго Безерра голга айлантирди ва шу гол “шерлар”нинг ғалаба қозонишига етарли бўлди.
 
Таъкидлаш жоизки, ушбу мавсумда “Пахтакор”га энг кўп мухлис ташриф буюриши айнан шу турда қайд этилди – 17465.
 
Суперлига, 8-тур.
“Пахтакор” – “Навбаҳор” 1:0.
Гол: Т.Безерра (77).
“Пахтакор” стадиони. 17465 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Қосимов (Тошкент), Ҳ.Шодмонов (Бухоро), А.Буров (Бухоро).
 
“Пахтакор”: Элдорбек Суюнов, Владимир Козак, Марко Симич, Шерзод Аъзамов, Акмал Шораҳмедов, Азим Аҳмедов (Ростин Гриффитс, 90+2), Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов (Жасур Яхшибоев, 82), Баҳром Абдураҳимов, Тиаго Безерра, Исмоил Гонсалвеш.
 
“Навбаҳор”: Акбар Тўраев, Остон Ўрунов (Дилшод Жабборов, 80), Азиз Турғунбоев, Зоҳир Пиримов (Беҳруз Саъдиллоев, 81), Азамат Алланиёзов (Сардор Сулаймонов, 64), Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев, Даврон Ҳошимов, Жаҳонгир Меҳмонов, Томислав Пайович, Дарко Станоевич.
 
Огоҳлантиришлар: Ж.Машарипов (73), Б.Абдураҳимов (87), М.Симич (90) – Т.Пайович (73), Ж.Меҳмонов (74), Д.Жабборов (81), Д.Станоевич (86).
 

Жиззахдаги ўйин ҳам шиддатлилиги, кескинлиги билан пойтахтдан қолишмади. Учрашувнинг бошидаёқ Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан гол уриб, жамоадошларини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда мезбонлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.
 
Учрашув якунига саноқли дақиқалар қолганда эса Мурод Холмуҳаммедов тўпсиз холатда рақибига нисбатан атайлаб қўполлик қилди. Бош ҳакам ёрдамчилари билан маслаҳатлашган ҳолда футболчига қизил карточка кўрсатиб юборди.
 
Унинг қароридан норози бўлган қўқонликлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов қанот ҳакамига нисбатан қўполлик қилди, бу ҳам етмагандек, бош ҳакамга ҳам “бисотидаги” эътирозларини тўкиб-сочди. Натижада бош ҳакам уни ҳам майдон ташқарисига “кузатиб қўйди”.
 
“Суғдиёна” – “Қўқон-1912” 1:1.
Голлар: С.Азимов (57) – М.Холмуҳаммедов (6-пен.).
“Сўғдиёна” стадиони. 7942 томошабин.
Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент), Р.Фозилов (Наманган), М.Нехочин (Наманган).
 
“Сўғдиёна”: Дилшод Ҳамроев, Азамат Исроилов (Фарҳод Мираҳматов, 72), Элёр Орифов, Дилмурод Каримов (Жаҳонгир Абдумўминов, 41), Дониёр Ҳасанов (Алишер Зиёвуддинов, 74), Сардорбек Азимов, Шоҳруз Норхонов, Акмал Холмуродов, Тоҳир Шамсиддинов, Иззат Абдуллаев, Руслан Мелзиддинов.
 
“Қўқон-1912”:  Ўткир Юсупов, Носир Отақўзиев (Баҳодир Пардаев, 65),  Жавоҳир Сиддиқов, Ойбек Рустамов, Қувондиқ Рўзиев, Суҳроб Бердиев, Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Игорь Таран ( Муҳаммаданас Ҳасанов,  76), Марко Милич, Милан Спремо.
 
Огоҳлантиришлар: Э.Орипов (5), Т.Шамсиддинов (45+1), А.Зиёвиддинов (85) – С.Бердиев (22).
 
Четлатиш: М.Холмуҳаммедов (90+3).
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Навбаҳор Пахтакор Суғдиёна Қўқон-1912 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!