...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суперлига. “Шерлар” дастлабки турни омадли бошлашди


12:30, 03.03.2018 Спорт
 2 078

Амалдаги чемпион “Локомотив” сафарда “Қизилқум”ни таслим этганди.

Кеча, 2 март куни Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Суперлиганинг илк турини ўз майдонида ўтказди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
 
“Сўғдиёна”га қарши кечган учрашувда майдон эгалари Шерзод Аъзамов ҳамда Исмоил Гонсалвешнинг голлари эвазига ютуққа эришди.



Мавсумнинг илк ўйини бўлгани учун очилиш маросими байрамона ташкиллаштирилди. Ўйин олдидан хонандаларнинг ёқимли куй-қўшиқлари, танаффус пайтида ижтимоий акция ўйинлари ўйинлари ўтказилди.
 
Фарғонада бўлгани каби “Пахтакор” стадионида ҳам тўпни рамзий маънода ўйинга киритиш учун ўзбек футболининг фахрийси Биродар Абдураимов таклиф этилди...  
 
Суперлига, 1-тур.
“Пахтакор” – “Сўғдиёна” – 2:0 (0:0).
Голлар: Ш.Аъзамов (50), И.Гонсалвеш (81-пен.).
 
“Пахтакор”: Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Фарруҳ Сайфиев, Ростин Гриффитс, Тиаго Безерра (Жасурбек Яхшибоев, 86), Жалолиддин Машарипов (Достон Иброҳимов, 90), Баҳром Абдураҳимов, Жамшид Искандеров (Дилшод Раҳматуллаев, 46), Исмоил Гонсалвеш.
 
“Сўғдиёна”: Дилшод Ҳамроев, Акмал Холмуродов, Элёр Орифов, Тоҳир Шамситдинов (Сардор Қулматов, 58), Дилмурод Каримов, Жаҳонгир Абдумўминов, Алишер Зиёвуддинов, Дониёр Ҳасанов (Иқбол Маликжонов, 66), Сардор Азимов, Азамат Исроилов (Иззатилла Абдуллаев, 81), Шоҳруз Норхонов.
 
Огоҳлантиришлар: М.Симич (43), Р.Гриффитс (78) – Д.Ҳасанов (57).
 
Бугунги ўйинлар анонси:
 
18:00. “Бухоро” – “Қўқон-1912”
20:00. “Бунёдкор” – “АГМК”
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Суғдиёна Пахтакор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!