...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда ғалаба қозонди


09:19, 19.03.2018 Спорт
 1 746

Олмалиқликларнинг ягона голига Йован Жокич муаллифлик қилди.

Кеча, 18 март куни Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган “Пахтакор” – АГМК ўйини бўлиб ўтди.
 
Унда мезбонлар Гонсалвеш ва Безерранинг голлари эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
 
Олмалиқликларнинг ягона голига эса Йован Жокич муаллифлик қилди.


 
Сўнгги дақиқаларда Абдумалик Абдуллаев қулай вазиятда дарвозга гол ура олмади. Бу вазиятда “шерлар” дарвозабони жамоасини дурангдан қутқариб қолди.
 
Шу тариқа “Пахтакор” мавсумдаги учинчи ўйинда иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, 6 очко билан тўртинчи ўринга жойлашди. АГМК бўлса, 1 очко билан 10-ўринда қолди.
 
Суперлига, 3-тур.
“Пахтакор” – АГМК 2:1.
Голлар: Тиаго Безерра (13), Исмоил Гонсалвеш (21 пенальти), – Йован Жокич (42 пенальти).
 
“Пахтакор”: Элдорбек Суюнов, Фарруҳ Сайфиев, Шерзод Аъзамов, Марко Симич (Камолиддин Тожиев, 18), Акмал Шораҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев (Азимжон Аҳмедов, 85), Ростин Гриффитс, Жалолиддин Машарипов, Баҳром Абдураҳимов (Жамшид Искандеров, 78), Тиаго Безерра, Исмоил Гонсалвеш.
 
АГМК: Павел Матяш, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Дилшод Жўраев (Вадим Чемиртан, 77), Зафар Полвонов, Шоҳназар Норбеков (Абдумалик Абдуллаев, 72), Лутфулла Тўраев (с), Владимир Бубанья, Қаҳрамон Баҳодиров (Хуршидбек Мухторов, 46), Владислав Касминин, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Пахтакор АГМК Суперлига 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!