...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сулаймон Сойлу: “Ҳар йили Афғонистонда 425 тонна героин тайёрланади”


16:57, 16.08.2018 Олам
 3 164

Туркия жойлашган минтақа наркотик моддаларни транзит қиладиган марказ ҳисобланади.

Туркиядаги наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳлар террорчилик ташкилотлари билан яқин алоқа ўрнатган ва улар биргаликда ўз режаларини амалга ошириб келмоқда. Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу хабар берган.

Наркотик савдосига қарши кураш ҳозирги кундаги энг долзарб мавзулардан бири.

Вазирнинг таъкидлашича, наркотик моддалар савдосидан тушган маблағлар орқали террорчилик ташкилотлари молиялаштирилмоқда.

Туркия жойлашган минтақа наркотик моддаларни транзит қиладиган марказ ҳисобланади. 

Жумладан, курдлар наркотик моддалар савдосидан 1,5 миллиард доллар даромад қилади ҳамда бундан ташқари тамаки маҳсулотлари контрабандаси билан ҳам шуғулланиб келади.

Шунингдек, ҳар йили Афғонистонда 425 тонна героин тайёрланади ва бу наркотик моддалар Туркия орқали Европага жўнатилади, деб таъкидлаб ўтади вазир.  Жорий йил бошидан буён Туркияда 17 тонна героин мусодара қилинган.

Европада наркотик моддалар савдосига қарши кураш бўйича ягона йўналиш йўқ, дейди Сулаймон Сойлу.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Туркия мухолифати томонидан “ФЕТО” террорчилик ташкилоти раҳбари Фатхулла Гулен эвазига жосусликда айбланаётган АҚШ фуқароси роҳиб Эндрю Брансонни топшириш таклифи берилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Санжар Жўра

Теглар:Сулаймон Сойлу наркотик савдоси героин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!