...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ақтўбеда жинсий аъзосида героин олиб ўтаётган аёл қўлга олинди


15:16, 14.07.2016 Олам
 9 118

Ақтўбе полициясининг сўзларига кўра, гиёҳванд моддаларнинг бу усулда олиб ўтилиши биринчи марта кузатилган.

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти полицияси жинсий аъзоларида 100 грамм героин олиб ўтаётган аёлни қўлга олди. Бу ҳақда “Nur.kz” нашри ёзмоқда.
 
Хабарда айтилишича, 35 ёшли аёл автобусда қўлга олинган.  Гиёҳванд моддаларга қарши курашувчи полиция бўлими аёлнинг ўзи билан героин ташиётгани ҳақида олдиндан хабар топган,  лекин унинг қаерда эканини билмаган. 
 
Героинни вилоят шифохонасида гинеколог ёрдамида чиқариб олинди. Гиёҳванд модданинг умумий қиймати 600 минг тенгега тенг эканлиги аниқланди.
 
Ҳибсга олинган аёлнинг сўзларига кўра, у героинни шахсий истеъмол учун олиб ўтмоқчи бўлган. Қозоғистон жиноят кодексига кўра, аёл 10 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
 
Ақтўбе полициясининг сўзларига кўра, наркотик моддаларни бу усулда олиб ўтиш биринчи марта кузатилмоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ақтўбе Героин Гиёҳванд моддалар Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!