...
МЕНЮ
ONLINE TV

Соябонингизни унутманг! 29 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда


20:00, 28.04.2017 Бу қизиқ
 2 412

Соҳа мутахассисларининг маълумотига кўра, эртага айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 29 апрель куни юртимиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +15... +17, кечаси эса +5... +7 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат +13... +18, кечаси эса +5...+10 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +15... +20, кечаси эса +5... +10 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +22... +27, кечаси +6... +11 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +18... +23, кечаси +5... +10 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +18... +23, кечаси +3... +13 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Об-ҳаво Баҳор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!